«Тошкент-Бухоро» тезюрар поезди 25 августдан ишга тушади

Oбуна бўлиш
Тошкент – Бухоро тезюрар поезди ишга тушганидан кейин йўлга сарфланадиган вақт икки баробар қисқаради.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ушбу йилнинг 20 августидан бошлаб Ўзбекистонда “Тошкент-Бухоро” янги тезюрар темир йўл поезди ишга туширилмоқда. Бу ҳақда журналистларга Ўзбекистон  бош вазири Шавкат Мирзиёев хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, 20 август куни янги темир йўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади ва синов поезди юриши бошланади. 25 августдан бошлаб Тошкент ва Бухоро орасида доимий тезюрар темир йўл ҳаракати бошланади.

Янги темир йўл йўналишининг умумий қиймати 400 млн доллардан ошди. Йўналиш ишга тушганидан кейин йўловчилар ва юк ташиш вақти уч соатга қисқаради, ташиш харажатлари эса – 30 %га қисқаради.

Ушбу йўналишдан самарали фойдаланиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” испаниянинг Talgo компанияси билан шартнома имзолади. Шартнома тўрт бош вагон, 20та йўловчи вагони ва икки вагон-ресторан сотиб олишни кўзда тутган. Ушбу вагонлардан тузилган состав 287 йўловчи ташиш имконига эга бўлади. Икки составнинг умумий нархи 42 млн доллардан ошди.

Ўзбекистон Темир йўллари беш йилдан ортиқ вақт давомида Тошкент-Самарқанд ва Тошкент – Қарши йўналишида “Афросиёб” тезюрар поездидан фойдаланмоқда. Поезд ишга тушганидан бери 900 минг йўловчи ташилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон тезюрар поездлар ривожланган мамлакатлар орасида 17 ўринда,  GoEuro хабари асосида.

 

Янгиликлар лентаси
0