Фарғонадан 80 нафар МДҲ давлатлари фуқаролари чиқариб юборилди

Oбуна бўлиш
Йил бошидан буён Фарғона вилоятидан рўйҳатдан ўтказишни сўраб ариза йўллаган чет эл фуқаролари сони 2 минг кишини ташкил этди, уларнинг тенг ярми Россия вакилларидир.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Йилнинг биринчи чораги давомида МДҲ давлатларининг 80дан ортиқ фуқаролари мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганликлари учун Фарғона вилоятидан чиқариб юборилди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидан манба.

Ўзбекистон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ 261 нафар чет элликни мамлакатдан чиқариб юборди

Мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган чет элликларнинг аксарият қисмини Қирғизистон фуқаролари(37 киши) ва тожикистонликлар(15 киши) ташкил қилди.

"2016 йилнинг биринчи чорагида Фарғона вилоятининг кириш чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига вақтинчалик рўйҳатдан ўтказишни сўраб 2.2 мингдан зиёд МДҲ фуқаролари мурожаат қилишган. Улардан 921 нафари Россия фуқаролари, 572 нафари Қирғизистон фуқаролари ва 555 нафари Тожикистон фуқароларидир” деди манба.

Текширувлар натижасида, 182 шахс томонидан паспорт-виза режимининг бузилиши ҳолатлари аниқланган. Улардан 42 нафари Қирғизистон фуқаролари, 33 нафари Тожикистон фуқаролари ва 89 нафари фуқаролиги бўлмаган шахслар эканлиги маълум.

Барча аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли маъмурий чора-тадбирлар кўрилган, шу жумладан, жарималар белгиланган. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, йилнинг биринчи чорагида 97 шахсдан ундирилган жарима миқдори 41 миллиондан ошган.

Янгиликлар лентаси
0