07:53 21 Август 2017
Эфир
Аҳолини фавқулодда ҳолатларга таёргарлигини ошириш ҳақида амалий семинар. Архив сурат

ФҲВ аҳолининг ер қимирлашига таёргарлигини текширди

© Пресс-служба МЧС
Жамият
Ҳавола олиш
28 0 0

Муассаса аҳолининг ер қимирлаши ва ундан кейинги ҳолатларда қандай ҳатти-ҳаракатлар амалга ошириш кераклигидан хабардорлигини текширди.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Фавқулодда Ҳолатлар вазирлиги ва БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Тошкент зилзиласининг 50 йиллиги арафасида, бир қатор тадбирлар ўтказди, муассаса матбуот хизмати хабари асосида.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва шаҳарнинг Юнусобод туманларида семинарлар бўлиб ўтди. Ушбу семинарларга мактаб ўқувчилари, директорлари ва маҳалла қўмиталари раҳбарлари таклиф қилинди.

“Сейсмология институти мутахассислари ва Ўзбекистон Фанлар Академияси бинолар зилзилага бардош бериш хусусиятини ўрганувчи олимлари Ўзбекистонда ер қимирлашлари, ва хусусий уйларнинг ер қимирлашига бардош бериш хусусиятлари ҳақида айтиб беришди”, — ФҲВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Ундан ташқари Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ёрдамида фавқулодда ҳолатларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ғайриоддий шароитларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида машғулотлар ўтказилди.

Олдинроқ маълум бўлишича, Фавқулодда Ҳолатлар вазирлиги ва БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ер қимирлаши ҳолатларида тўғри ҳатти-ҳаракат қилиш бўйича конкурс эълон қилишган эди.

Практический семинар по повышению осведомленности населения в вопросах подготовки к землетрясениям
Практический семинар по повышению осведомленности населения в вопросах подготовки к землетрясениям

 

Асосий мавзулар