06:13 13 Декабр 2017
Эфир
Тошкент шаҳри. Архив сурат

Тошкентда фавворалар мавсуми очилди

© Flickr/ Francisco Anzola
Жамият
Ҳавола олиш
107 0 0

Кун давомида ҳар бир фаввора ёнида ўзига хос маданий - кўнгил очар дастурлар тақдим этилди. Тадбирларда ёзувчилар ва шоирлар, кино ва театр актерлари, эстрада қўшиқчилари ва цирк артистлари иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 2 мая — Sputnik. Тошкентда 1 майдан бошлаб 15 йирик фавворалар ишга тушди. 1 май Ўзбекистонда фавворалар куни деб эълон ыилинган. Ҳар бир фавора олдида маданий ва кўнгил очар томошалаб бўлиб ўтди.

2014 йилнинг Апрел ойида Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили 1 май куни Тошкентда фавворалар куни байрами ўтказиш ҳақида қарор чиқарган эди. 2015 йилда ушбу тадбирга Самарқанд шаҳри ҳам қўшилди. У ерда 14 фаввора ишга тушди. Фавворалар мавсуми Октябрь ойида якунланади.

“Кун давомида ҳар бир фаввора ёнида ўзига хос маданий — кўнгил очар дастурлар тақдим этилди. Тадбирларда ёзувчилар ва шоирлар, кино ва театр актерлари, эстрада қўшиқчилари ва цирк артистлари иштирок этишди”, — деб хабар берди Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги.

Алишер Навоий номли Давлакат академик катта театри ёнидаги фаввора опера мусиқалари остида Тошкентда биринчи бўлиб ўз ишини бошлади. Ушбу фаввора 1948 йилда қурилган ва 2010 йилда қайта таъмирланган. Фаввора пахта кўсаги кўринишида ясалган.

 

Государственный Академический Большой Театр имени Алшера Навои
© Flickr/ Dan Lundberg
Государственный Академический Большой Театр имени Алшера Навои

 

Тошкентнинг Хадра майдонида жойлашган фаввора очилиши миллий-маданий услубда томоша ташкил қилишди. Маросим карнай ва сурнай садолари, мумтоз миллий наволар ва цирк артистлари иштирокида бўлиб ўтди.   

Янги мавсумда аэропорт ёнидаги ва янги ташкил қилинган Пушкин боғидаги фавворалар ҳам мусиқали ва рангли-чироқли фавворага айланди.

 

Асосий мавзулар