Тошкентда ташлаб кетилган 10 ойлик гўдакнинг ота-онаси топилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБолакай шифокор кўригидан ўтказилмоқда
Болакай шифокор кўригидан ўтказилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чақалоқни милиция ходимлари аниқлашган. Шу пайтга қадар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари гўдакнинг яқинларини топишга ҳаракат қилишган эди. Бола жойлаштирилган касалхона ходимлари болакайнинг ота-онаси топилганини хабар қилди.

ТАШКЕНТ, 19 мая — Sputnik. Facebook’даги "Потребитель.уз" гуруҳи аъзоларининг маълум қилишича, 18 май куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездига тахминан 9–10 ойлик болакай ташлаб кетилган.
Хабарга кўра, болани топган милиция ходимлари уни Учтепа туманидаги 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб боришган. Шифокорлар гўдакни тиббий кўрикдан ўтказиб, уни меҳрибонлик уйига юборади.

© FacebookРебенок. найденный в одном из подъездов в Ташкенте
Ребенок. найденный в одном из подъездов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ребенок. найденный в одном из подъездов в Ташкенте

Болани ким ва қандай ташлаб кетгани номаълум. Шифохонадагилар ташлаб кетилган бола ростдан ҳам шифохонага келтирилганини тасдиқлашмоқда. Шифокорларнинг айтишича, бола ўзини яхши ҳис этяпти.

Ушбу хабар интернет фойдаланувчилари орасида турлича қабул қилинмоқда.

"Бечора бола, бирам ширин, бирам қувноқ… (кўринишидан соғломга ўхшайди). Одамлар орасида тирноққа зорлар қанча, мана шундай гулдек гўдакни ташлаган аблаҳ ким экан? Ахир ҳатто мушук боласини ҳам эълон орқали бегона қўлларга топширишади, булар эса тирик болани подъезда ташлаб кетишган…", — деб изоҳ берган Алишер Цветкофф ники остидаги фойдаланувчи.

Бармат Бахадыр исмли фойдаланувчи бунга жавобан "Нимага бу гўдакни менинг дарвозамнинг олдига ташлаб кетишмади", деб ёзади надомат оҳангида.

Фойдаланувчилар орасида жамоатчиликни боланинг ота-онасини қораламасликни сўраганлар ҳам кўп. "Балки, болакайнинг ота-онасига бирор кор-хол рўй бергандир…", деб савол ташлаган Абдуғаффор Хакимов.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ушбу ҳодиса бахтли якун топишига ишонч ва умид билдиришган эди. Шифохонага қўнғироқ қилганимизда, бизга болакайнинг ота-онаси топилганини айтишди.

"Болакайнинг ота-онаси топилди, чақалоқ ўзини яхши ҳис қилмоқда", — деб хабар қилди қабулхона вакили.

Янгиликлар лентаси
0