Янги ўзбек тили ва адабиёти университетига 300 нафар талаба қабул қилинади

© Sputnik / Alexander Kryazhev / Медиабанкка ўтишТалабалар аудиторияда
Талабалар аудиторияда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг 13 майдаги қарори асосида ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2016/2017-ўқув йили учун 300 нафар талабани қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 13 майдаги қарори асосида ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2016/2017-ўқув йили учун 300 нафар талабани қабул қилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг янги ОТМ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 13 май куни эълон қилинган ҳамда президент томонидан имзоланган қарорида кўрсатилган.
Қарорга кўра, бакалавриатга қабул қилинадиган жами талабаларнинг 150 нафари давлат гранти асосида, 150 нафари эса тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
Таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари:
Ўзбек тили филологияси — 80 (40 — грант/40 — контракт);
Ўзбек тили ва адабиёти — 120 (60/60);
Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти — 100 (50/50).

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади
Янги университет Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг (ТДПУ) Яккасарой тумани, Ўқитувчи кўчаси 103-уй манзилидаги биноларига жойлаштирилади. Университет қаршисида Алишер Навоий ҳайкали қад кўтаради. Ўз навбатида, ТДПУ Чилонзор туманидаги 1-сонли Тошкент педагогика коллежи биносига кўчади.
Эслатиб ўтамиз, янги университет Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультети, Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультети, шунингдек, Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти базасида ташкил этилди.

Университетга 2015 йилнинг июнидан Ўзбекистон Миллий университети раҳбари сифатида ишлаб келган филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов ректор этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0