17:29 18 Август 2017
Эфир
Бахт кўлида замонавий пяж ва парк пайдо бўлади. Архив сурат

Яқин кунларда Бахт кўлида замонавий пляж ва парк ишга тушади

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
29720

Янги қурилаётган дам олиш маскани Оҳангарон йўли яқинидаги, Бахт кўли атрофида ташкил қилинади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. ТОшкентда 10 июнда янги замонавий плаж ва парк очилиши кутилмоқда, Тошкентнинг Бектемир тумани маъмурияти хабарига асосан.   

“Ушбу лойиҳа 2014 йилда таёрланган бўлсада уни ишга тушириш учун бир қатор транспорт,инвестицион ва экологик муаммоларни ҳал қилиш керак бўлди”,- деди маъмурият вакили.

Ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб 2000 йилларгача Бахт кўли Тошкент аҳолисининг севимли чўмилиш жойи эди. Кейинчалик санитар-гигиеник вазият ёмонлашгани туфайли кўлга одамлар келмай қўйган эди.

Чирчиқ дарёсининг юқори қисмида қум ва гравий ишлаб чиқарадиган карьер пайдо бўлгани вазиятни ундан ҳам ёмонлаштирди. Карьер фаолияти натижасида кўл умуман чўмилишга яроқсиз ҳолга келди ва одамлар чўмилиши таъқиқланди.

Строительство парка развлечений на воде Бахт
© Sputnik/ Стрингер
Строительство парка развлечений на воде "Бахт"

 

“Айни дамда бу ерда кийим алмаштириш хоналари ва бошқа керакли инфратизимлар қурилиши якунланмоқда. Кўл қирғоғи махсус олиб келинган қум билан қопланади. Кўл юзаси 27 гектар майдонни эгаллашини ҳисобга олсак бу юлаб тонна қум дегани. Кўл туби чўмилишга жуда қулай, чунки у секин аста чуқурлашиб боради. Кўлнинг энг чуқур жойи 10 метрга етади”, — деди вакил.    

Янги парк бир неча ҳудудларга бўлинган бўлиб, у ерда болалар майдончаси, картинг ва сегвей майдончалари, кафе ва балиқ овлаш учун махсус ҳовузлар қурилиши кўзда тутилган.

Янги қуриладиган бинолар асосан ойна, пластик ва албминий материалларидан қурилади.

Ташкилотчилар паркка келиб кетишни осонлаштириш услубини ҳам ўйлаб топишди. Доими серқатнов бўлган Оҳангарон шоссеси остидан туннел қазиб бирданига икки муаммони ҳал қилишди. Туннелнинг бир томонида 50дан зиёд автомобилга мўлжалланган автомобиллар турар жойи иккинчи томонида эса пляж жойлашган.

Строительство парка развлечений на воде Бахт
© Sputnik/ Стрингер
Строительство парка развлечений на воде "Бахт"

 

Асосий мавзулар