14:52 22 Сентябр 2017
Эфир
Талаба. Архив сурат

2017 йилдан бошлаб абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш муддатлари ўзгаради

© UIT
Жамият
Ҳавола олиш
Абитуриент-2017: ўзгариш ва янгиликлар (30)
636 0 0

Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат қабул қилиш муддати 5 кун орқага сурилади, яъни ҳужжатлар 15 июндан 15 июлга қадар қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Келаси йил Ўзбекистон ОТМлари абитуриентлардан ҳужжатларни 15 июндан 15 июлга қадар қабул қилади, Lex.uz сайтида эълон қилинган норматив ҳужжатга асосан.

Давлат консерваториясига ҳужжат қабул қилиш  муддати ҳам келаси йилдан 15 июндан 10 июлга қадар бўлади. Ҳарбий ОТМларга эса, қабул синовлари 5 июлга қадар ўтказилади. Ҳозир ушбу ўқув масканларида синовлар 10 июлга  қадар ўтказилмоқда.

Ушбу йил Ўзбекистон ОТМларига 58 мингга яқин талаба қабул қилинади. Улардан 30 %га яқини  давлат грантлари асосида таълим олади. 

Мавзу:
Абитуриент-2017: ўзгариш ва янгиликлар (30)

Асосий мавзулар