Ҳазрат имом масжидига 50 мингдан зиёд киши Ҳайит намозига келди

© Управления мусульман УзбекистанаВ намазе в мечети "Хазрати Имам" приняли участие более 50 тыс верующих
В намазе в мечети Хазрати Имам приняли участие более 50 тыс верующих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил Рамазон Ҳайити Ўзбекистонда 6 июл куни нишонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бугун тонгда Тошкентнинг марказий “Ҳазрат имом” масжидига 50 мингдан зиёд мусулмонлар Ҳайит намози ўқиш учун келишди, Ўзбекистон Мусулмонла идораси хабарига асосан.

“Бу йил “Ҳазрати имом” марказий масжиди ҳар йилгидан-да намозхонлар билан гавжум бўлди. Муфтий ҳазратлари барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга такрор ва такрор шукроналар айтдилар. Жомега ташриф буюрган 50 мингдан зиёдроқ намозхонлар эмин-эркин ҳайит намозини адо этиб, бир-бирларини байрам билан самимий муборакбод этишди. Моҳи маҳбубнинг файзу таровати юзларида балқиб турган  намозхонлар, кўзларидан оққан севинч ёшини беркитолмадилар. Қалблар эриб турган шу фурсатларда кетма-кет дуолар қилдилар”, — дейилган Мусулмонлар идораси саҳифасида.

 

© Управления мусульман УзбекистанаВ намазе в мечети "Хазрати Имам" приняли участие более 50 тыс верующих
В намазе в мечети Хазрати Имам приняли участие более 50 тыс верующих - Sputnik Ўзбекистон
В намазе в мечети "Хазрати Имам" приняли участие более 50 тыс верующих

Ўзбекистон Астрономия институтининг – янги ойни кўриш ҳақидаги хулосаси ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси  Уламолар кенгашининг қарорига асосан, Бу йил Рамазон Ҳайитининг бирнчи куни 6 июнга белгиланди.

Россия ва Туркияда ушбу байрам 5 июн куни нишонланди.

Рамазон Ҳайити (Ийдул Фитр) – муқаддас Рамазон ойи якунини англатувчи кун, мусулмонларнинг энг улуғ байрамларидан биридир. Ушбу кун Ўзбекистондан дам олиш куни деб эълон қилинган. Ўзбекистон аҳолисининг 90% ислом динини эътиқод қилади.

Янгиликлар лентаси
0