Августда “Афросиёб” бошқа поезд билан алмаштирилади

© Michał Huniewicz"Афросиаб" тезюрар электр поезди
Афросиаб тезюрар электр поезди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, Тошкент – Самарқанд йўналишида қатнаётган “Афросиёб” поезди, техник кўригидан ўтиш мунособати билан, бир неча кунга бошқа тезюрар поезд билан алмаштирилади.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, август ойининг бошида Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнаётган “Афросиёб”тезюрар поезди  ўрнига бошқа поезд қўйилади.

“2016 йил 2,3,4,9,10,11,15,16,17 августл кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи №762/761-сонли Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” поезди техник назоратдан ўтиши сабабли ўрнига тезюрар поезд йўлга қўйилишини маълум қиламиз!”, — дейилган АЖ тарқатган хабарда.

Хабарда айтилишича, қўшимча маълумотни 1005 телефон рақамидан олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз 5,6,7 Июл кунлари ҳам Афросиёб бошқа поезд билан алмаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0