"Ўзбекистон ҳаво йўллари" мустақиллик тенгқурларига бепул чипталар тақдим этади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ўз йўловчилари учун қатор акциялар уюштириб, совғалар тайёрламоқда.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган ёшларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ички йўналишлар бўйлаб саёҳат уюштириш имкониятини тақдим этмоқда. Бундай ёшларга Ўзбекистондаги ички йўналишлар учун текин чипталар 1 сентябрдан 31 октябрга қадар топширилади.

"Мустақиллик тенгдошлари учун акция! 1991 йил 1 сентябрда туғилганларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Ўзбекистон шаҳарларига ташриф буюриш имконини беради. Сиз республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта олишингиз мумкин. Таклиф Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1 сентябрдан 31 октябргача бўлган давр ичида амалга ошириладиган исталган қатновга нисбатан тадбиқ этилади. Агар Сиз 1991 йил 1 сентябрда туғилган бўлсангиз, унда 1 августдан бошлаб совға — авиачиптани расмийлаштириш учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилишингиз мумкин"
Ҳурматли мустақиллик тенгдошлари, Ўзбекистондаги сиз ташриф буюришни истаган шаҳарни танланг ва байрам акциямиздан фойдаланинг!", дейилган хабарда.

Шунингдек, фейсбук ижтимоий тармоғидаги «Uzbekistan airways» саҳифасида республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта ўйналади. Унда иштирок этиш шартлари оддий: авиакомпания саҳифасига обуна бўлиш ва ютуқ ўйналиши ҳақидаги эълонни дўстлари билан ўртоқлашиш. Ўйин 15 августда бошланади ва 24 август соат 24.00гача давом этади.

Натижа 26 август куни соат 10.00да Random.org тасодифий рақамлар генератор дастури ёрдамида, махсус комиссия ва ОАВ вакиллари иштирокида аниқланади. Ғолиб республика ичидаги йўналишлар бўйича битта бепул авиачиптага сертификатни қўлга киритади.

Бундан ташқари, 1 сентябрь, Мустақиллик кунида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК қатновларида парвоз қиладиган барча йўловчиларга ҲК саҳнида эсдалик сувенирлар топширилади. Борт кузатувчилари миллий авиаташувчи номидан йўловчилари байрам билан табриклашади ва тарихий воқеа хотирасига авиакомпания логотипи ва мустақиллик рамзи туширилган сувенирларни тақдим этишади.

Янгиликлар лентаси
0