Анҳор бўйида янги боғ очилади

Oбуна бўлиш
Боғда ўрнатилган аттракционлар орсида МДҲ давлатларида энг узун йўлакка эга бўлган картодром ва ўйинлар маркази бор.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тошкента қурилаётган янги Анҳор-Локомотив боғи очилиш марисими 8 августга мўлжаллаган, дейилган боғнинг Facebookдаги саҳифасида. Майдони 8 гектар бўлган боғ Анҳор канали бўйлаб Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари орасида Шахонтаур туманида жойлашган.

Янги боғ ҳудудида ресторан, бир неча кафе, мусиқали ва рангли чироқлар билан безатилган бир неча фонтанлар, болалай майдончалари ҳамда 320 ўринга эга бўлган ёзги театр жойлашган.   

Боғда шаҳарда ягона бўлган бир неча аттракционлар жойлашган. Боғнинг усти ёпиқ ҳудудида МДҲда энг узун йўлакка эга бўлган картодром ва ўйинлар маркази жойлашган.

Дам олучилар боғда Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий ёдгорликлари: Хивадаги Калта минорни, Самарқанддаги Шердор мадрасасини, Бухородаги Калон минорасини, Андижондаги Бобур мемориал комплексини, Темурийлар музейи, Телеминора ва Тошкент Курантлари макетларини томоша қилишлари мумкин.

Анҳор бўйида узунлиги 40 метр, ва сув оқими баландлиги 50 метргача бўлган, рақсга тушувчи фонтан ранг-баранг чироқли фонтан ҳам ишга туширилади.

Янгиликлар лентаси
0