06:45 23 Январ 2018
Эфир
Тошкент трамвайи. Архив сурат

Аэропорт ва вокзал орасида трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш таклиф қилинди

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
27420

Тошкентлик Равшан Хамидов аэропорт ва вокзал терминаллари орасида шаттл транспорти сифатида, трамвай ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкентлик фуқаро Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Ўзбекистон Темир йўллари ва Бош вазир номига хат ёзиб, шаҳарда трамвай ҳаракатини қайта тиклашни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Равшан  Ҳамидов Тошкент аэропорти ва вокзали орасида шаттл қатнови ташкил қилишни таклиф қилмоқда. Ғоя муаллифининг фикрига кўра, транспорт воситаси сифатида — трамвай мос келади.    

“Бугун мен бош вазир, Ўзбекистон Ҳаво йўллари ва Ўзбекистон Темир йўлларига хат йўлладим. Мен ақлдан озган бўлишим мумкин, лекин ҳаракатда баракат деганларидек, балким трамвайни ҳеч бўлмаса шу кўринишда сақлаб қолишга муваффақ бўлармиз. Уларнинг жавобини кутиб турайликчи”, — деб изоҳ берди Равшан Ҳамидов.

“Письма о Ташкенте” интернет саҳифасида ҳам чоп этилган ушбу хат, фойдаланувчиларнинг қизиққон муҳокамасига сабаб бўлди.

“Тошкент аэропортининг янги терминали олдида трамвайнинг охирги бекати қурилиши мўлжалланган. Ундан маҳаллий аэропорт олдига трамвай йўлини давом эттириш керак. Янги терминал ташқи кўринишини бузмаслик учун, 500-800 метрли ер ости йўли қуриш керак. Маҳаллий аэропорт терминали олдида эса — ер сатҳи даражасида айлана платформа қуриш мумкин”, — дейилган хатда.   

Равшан Хамидов ўз ташаббусини мансабдор шахслар эътиборига еткиза олган ёки олмагани кейинроқ маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар раҳбарияти ушбу йилнинг апрел ойида барча трамвай йўналишларини ёпиш ҳақида қарор чиқарган эди. Бир ой давомида Тошкентдаги барча трамвай йўллари беркитилиб, рельслар олиб ташланган эди. 2 май куни Тошкентда, Бешқайроғоч массиви ва Ипподром орасида қатновчи, 17 рақамли энг охирги трамвай йўналиши ёпилди. Трамвайлар ўрнида ушбу йўналишларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Исузу автобуслари ҳаракати йўлга қўйилди.

Асосий мавзулар