Бахт Кўли раҳбарияти мажмуа ёпилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди

© Sputnik / СтрингерБахт кўли
Бахт кўли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда “Бахт” сув-кўнгилочар мажмуаси ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкентликлар икки ҳафтадан бери “Бахт” кўли ёпилгани ҳақидаги миш-мишларни муҳокама қилмоқда, nuz.uz хабари асосида. Хабарларга қараганда кўлда хавфли инфекция туфайли дам олувчилардан баъзилари вафот эган ва кўл суви чиқариб юборилган эмиш.

"Новости Узбекистана" мухбирига мажмуа раҳбарияти ушбу маълумотлар ёлғон эканини ва “Бахт” кўли одатий тартибда ишлаётганини, кўл суви ҳам жойида турганини хабар қилишди.

“Мажмуа очиқ, бизда ҳеч қандай инфекция йўқ, хавфсизлик хизмати ҳам аъло даражада ишламоқда. Бизда бир бахтсиз ҳодиса юз берган эди – июлда бир ёш бола, ота-онаси яхши қарамагаи туфайли, кўлда чўкиб кетган эди. “Бахт” ҳудудида бошқа бахтсиз ҳодисалар рўй бергани йўқ”, — деди Baxt Ko'li директор ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, янги сув-кўнгилочар маркази собиқ “Бахт” кўли асосида ушбу йилнинг 17 июн куни очилган эди. Ушбу боғнинг умумий майдони  60 гектар, ундан кўл майдони 27 гектарни ташкил қилди. Мажмуа маъмурияти хабарига кўра, бу ерда бир вақтнинг ўзида 5000 киши дам олиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0