Каримовнинг гўёки вафот этгани ҳақидаги миш-мишлардан сўнг Тошкентда вазият тинч

Oбуна бўлиш
1 сентябр - Мустақиллик байрами арафасида Тошкент байроқлар ва байромона паннолар билан безатилган. Ўзбекистон пойтахтида вазият бир текис: ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари ёхуд ҳарбийлар сони кўпайтирилгани сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Душанба куни ОАВларда эълон қилинган Ўзбекистон президентининг гўёки вафот этгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Тошкентда вазият тинч, деб хабар қилмоқда мухбир.

1 сентябр — Мустақиллик байрами арафасида Тошкент байроқлар ва байромона паннолар билан безатилган. Ўзбекистон пойтахтида вазият бир текис: ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари ёхуд ҳарбийлар сони кўпайтирилгани сезилгани йўқ.

Ҳаракат тўсилиши ҳам кузатилгани йўқ.

ЎзБекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Президент аппарати: Ислом Каримов стабил ҳолда

Маҳаллий телеканаллар ва радиостанциялар кундалик тартибда фаолият юритишмоқда: уларда байрамолди дастурлар ва концертлар намойиш этилмоқда.

"Фергана" нашри душанба куни кечқурун Ўзбекистон раҳбари кундуз куни инсультдан сўнг вафот этгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ўзбекистон президенти аппаратидаги манба душанба куни кечқурун Ислом Каримовнинг аҳволи стабил эканлигини маълум қилди, ва президентнинг вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Бу хабар ҳозирча ўз расмий тасдиғини топгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани, ва бу "маълум вақтни олиши" ҳақида хабар тарқатган эди. Душанба куни эрталаб Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифасида Президент мияга қон қуйилиши оқибатида реанимацияга ётқизилганини, аммо у кишининг ҳолати бир хилда эканлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0