Тошкент-Андижон поезди 5 сентябрдан ишга тушириляпти

Oбуна бўлиш
Хабарда таъкидланишича, поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтади.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 2016 йил 5 сентябрдан бошлаб янги 60/59 сонли "Ўзбекистон" йўловчи поезди Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар қилган "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.

Қамчиқ темирйўл тунели - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона водийсига илк йўловчилар поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади
"Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08.05 да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14.05 да етиб боради; Андижон вокзалидан соат эса 15.25 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига 21.25 да етиб боради", — дейилган хабарда.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтиши таъкидланган.

Хабарда айтилишича, поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган: эконом класс — 45000 сўм, бизнес класс — 68000 сўм ва ВИП класс — 130000 сўм.

Янгиликлар лентаси
0