21:47 27 Апрел 2017
Эфир
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Ижтимоий фикр: Ўзбек халқи Ислом Каримов билан

© Пресс-служба Президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)
4192223

Юртбошимиз, миллатимиз етакчиси - Президентимиз бетоблиги ҳақидаги хабарни эшитган кунимдан бошлаб, кўнглимга ҳеч нарса сиғмай қолди. Бу ҳодиса, нафақат мен, балки бутун миллат кўнглидаги яширин ҳисларни юзага чиқарди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун Ўзбекистон ўз истиқлолининг 25 йиллик юбилейини нишонламоқда. Ўзбек халқи 25 йил ичида биринчи марта Миллат отасисиз кутиб олди бу байрамни…

Спутник Ўзбекистон таҳририятига шу кунларда Президентга шифо тилаб йўлланган мактублар жуда кўп бўлди; уларнинг ҳеч бирини шунчаки ўқий олмадим…

"Тарихга бўйласак миллатин номин

Оламга таратган ўзбеклар бисёр!

Лек бизнинг замонда юртимиз шаънин

Юртбошидан юксак кўтарган ким бор?

Ўйланг ахир, бўйин эгмай қуликка,

Ким бузди биз банди ётган қафасни?

Бизларни ким элтди мустақилликка?

Худо ёрлақаган шу зод эмасму?

Бу журъат олдида ўрмонда қолган

Дўстлари нурга зор ўлтирган нафас

Ўз қалбин суғуриб машъала қилган

Данконинг журъати ҳеч нарса эмас!

Ҳа, осон келмаган хурлик аййёми,

Уйқуда эдик бу кунга етгунча…

Миллатин уйғотган сиймонинг номи

"Истиқлол сўзига эгиз тушгунча… (Зиёвуддин Мансур)

Хуллас, ижтимоий тармоқларни "ёриб" юборган дил изҳорлари ва истакларнинг ҳам ҳанузгача кети узилгани йўқ.

Очиғи, бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди: бутун ўзбек халқининг шу кунлардаги ягона орзуси, тилаги, истаги — Юртбошимизнинг саломатлиги бўлди.

Ҳатто "Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги йиллаб гаплашмаган(!) синфдошларим менга мактуб йўллаб, саломдан кейин берган биринчи саволлари Юртбошимиз ҳақида бўлди — Ўзбекистонни тарк этганига қарамай, улар бугун бутун ўзбек халқига қўшилиб, Президентимиз учун учун қайғурмоқда!

Таҳририятимизга мактуб йўллаб, ижтимоий тармоқларда менга бир хилдаги савол билан мурожаат этганларга "Юртбошимиз тез орада соғайиб кетадилар, ҳали у киши билан биргаликда такрор байрам қиламиз!", — дея тасалли бергим келади…  

Энди билсам, нашримиз томонидан "Ислом Каримовсиз Мустақиллик байрами нишонланишига қандай фикрдасиз?", дея ўтказилган сўровномага ҳожат ҳам йўқ экан.

Чунки Ўзбек халқи ўз Президентини чин дилдан севишини сўровномасиз ҳам кўрсатиб бўлди.

…Тонг саҳар қўлимга телефонни олиб энг яқин инсонларимга байрам тилакларимни йўлламоқчи бўлдим. Журналистлигим сабаб мендан антиқа табрикларни кутадиган яқинларимни бу гал хурсанд қила олмадим. Уларга Президентимизнинг ҳар шодиёнада такрорлайдиган бир жумласини юбордим, холос: "Мустақиллигимиз абадий бўлсин!"

Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)

Асосий мавзулар