“Орзу лайнери” қайси йўналишларга учади?

© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner
Boeing 787 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Boeing 787 Dreamliner самолёти 5 сентябрдан парвозларни мамлакат ички йўналишларидан бошлайди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистонликлар “орзу лайнерида” парвоз қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси.

“Сизда парвоздан бутунлай янгича таасурот олиш имкони пайдо бўлди, “орзу лайнери”да парвоз қилиб қулайликнинг янги даражасига баҳо беринг”, — дейилган компания хабарида.

Мутахассислар айтишига кўра, бошқарув тизими бутунлай янги бўлган ушбу лайнер аввал мамлакат ичида, чет эллик учувчи-инструкторлар ёрдамида, эксплуатация қилиниб, бўлажак учувчилар тажриба орттириши керак.

© Sputnik / СтрингерЯнги Боинг 787 самолёти учувчилар кабинаси
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Янги Боинг 787 самолёти учувчилар кабинаси
Боинг-787 “орзу лайнери” энг замонавий, узоқ масофага учувчи илғор технологиялар асосида яратилган ва юқори иқтисодий самарадорликка эга самолёт. Йўловчи салони дизайнига мутлақ янгича ёндашуви  натижасида, экипаж аъзолари ва йўловчиларига узоқ парвоз давомида барча қулайликларни яратилган. Самолётнинг ташқи шовқин товуши аввалги моделларга нисбатан икки баробар пасайтирилган. Дримлайнер салони ички диаметри 1 метрга кенгайтирилган. Самолёт йўловчиларнинг парвозларини мароқли ўтказишига имкон берувчи қулай ўриндиқлар, пол қопламалар, янгича ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар билан жиҳозланган. Шунингдек, унда ҳар бир йўловчи учун кўнгилочар дастурли алоҳида маниторлар ва ҳавони намлантирувчи махсус ускуналар ўрнатилган.

Сентябр ойидан бошлаб, Миллий авиакомпания 246 йўловчи ўриндиққа эга ушбу лайнерда Ўзбекистон аэропортларидан АҚШ ва Канада, Узоқ Шарқ, Осиё, Африка ҳамда Австралиянинг исталган аэропортларига парвозларни амалга ошириши мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0