07:53 21 Август 2017
Эфир
Самарқанд оши. Архив сурат

Тошкентда ва вилоятларда Каримов хотирасига ош берилади

© Flickr/ Robert Wilson
Жамият
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
47320

Бугун соат 11:00 дан 15:00 гача Тошкент ва вилоятларнинг бир неча ресторанларида Ислом Каримов хотирасига ош берилади. Ушбу маъракага истаган киши келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг бир неча ресторанларида Ўзбекистон биринчи Президенти хотирасига ош берилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу тадбир Давлат раҳбари дафн маросимини ташкил қилиш ҳукумат комиссияси томонидан  ташкил қилинган бўлиб, у пойтахтнинг бир неча ресторанларида бўлиб ўтади. Айни дамда тадбир "Фаровон", "Чароғон", "Яккасарой" "Саёҳат" ва "Навруз" ресторанларида бўлиб ўтиши аниқ белгиланган. Ушбу маъракага истаган киши келиши мумкин.

Худди шундай тадбирлар республиканинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Уларни ташкил қилишда ҳокимият, йирик ташкилот ва муассасалар жалб қилинган.

Маърака оши – ўзбек урф-одатларига кўра, дафн маросимидан кейин марҳум хотирасига берилади. Одатда бундай маросимлар ортиқча дабдабасиз, ўта камтарин шароитда ўтказилади. Ошдан олдин марҳум хотирасига фотиҳа ўқилади. 

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар