11:05 23 Август 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин. Архив сурат

Владимир Путин эртага Самарқандга келади

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Жамият
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
99120

Россия президенти Владимир Путин 6 сентябр куни Ислом Каримов вафоти мунособати билан ҳамдардлик билдириш учун Самарқандга келади.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин эртага 6 сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Самарқандга келади.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Ислом Каримов таъзиясига Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация ташриф буюрган эди. Ўшанда  у Россия Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни давом эттришга таёр эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтган эди.

Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, инсульт оқибатида вафот этди. 3 сентябр куни Самарқандда президент билан хайрлашув ва дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб маҳаллий аҳоли ва 17 мамлкат делегациялари қатнашди.

 

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар