14:45 17 Декабр 2017
Эфир
Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи. Архив сурат

Ҳокимлик: Каримов дафн этилган жой барча хоҳловчилар учун очиқ

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Жамият
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
282511

Яқинда ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи президенти дафн этилган жой умумий зиёрат учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Самарқанд вилояти ҳокимлигидаги манба ушбу миш-мишларни инкор этди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Барча хоҳловчилар Ислом Каримов дафн этилган жой ва у кишининг ота-онаси уйини зиёрат қилишлари мумкин, деб хабар қилди Спутник мухбирига Самарқанд вилояти ҳокимлигидаги манба.

Яқинда ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи президенти дафн этилган жой умумий зиёрат учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Самарқанд вилояти ҳокимлигидаги манба ушбу миш-мишларни инкор этди.

"Кутишимизча, яқин бир неча ой ичида бу жойларни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатлардан ҳам юз минглаб инсонлар зиёрат қиладилар", — дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, ҳокимлик маъмурияти вакили одамларни вақтинчалик чекловларга нисбатан тоқатли бўлишни чақирди.

"Ислом Каримов қабрини ҳукумат делегациялари, хорижий давлатларнинг биринчи шахслари зиёрат қилишмоқда. Табиийки, бундай вақтларда қабристон умумий зиёрат учун ёпилади, ҳудуд атрофида милициялар қўйилади. Аммо делегациялар кетишгач ҳамд расмий тадбирлар тугаши билан халқ учун у ер яна очиб қўйилади", — дея таъкидлаган суҳбатдош.

Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябр куни Ислом Каримов 78 ёшида инсульт туфайли вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. 3 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти, ўзи васият қилганидек, Самарқанддаги Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига мувофиқ дафн этилди.

Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг республика президенти вазифасини вақтинча бажарувчи шахс лавозимига. мамлакат Конститутциясига мувофиқ, парламент юқори палатаси раиси Нигматулла Юлдашев тайинланди.

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар