Тезюрар поездлар нархи 15% га ошди

Oбуна бўлиш
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Қарши йўналишларида чипталар нархини 15 % га оширди.

ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Қарши йўналишларида чипталар нархини 15 % га оширди, бу ҳақида компания расмий сайти эълон қилди.

“Сотув куни 2016 йил 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 2016 йил 20 сентябрдан №760/759 Тошкент-Қарши-Тошкент ва №762/761 Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15% га оширилади”, — дейилган компания эълонида.

Нархлар ошишидан олдин ушбу йўналишларда энг арзон чипталар нархи Тошкентдан Самарқандгача 46 минг сўм, Тошкентдан Қаршигача 66 минг сўм эди.

Янгиликлар лентаси
0