"Аҳмадбой" қилган ишни қилганлар 10 йилга қамалади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМосква кўчаларида "МММ 2011" рекламаси
Москва кўчаларида МММ 2011 рекламаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молиявий пирамида ташкил қилганларни жазолаш тўғрисидаги қонун август ойида қабул қилинган ва шу ойнинг ўзида парламент томонидан маъқулланган. Куни кеча эса Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун шанба куни кучга кирди. Янги таҳридаги қонун мамлакатда молиявий пирамидаларни ташкил қилганларни ўн йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Пирамида - Sputnik Ўзбекистон
Молиявий пирамида қурбонига айланмаслик қоидалари
Молиявий пирамида ташкил қилганларни жазолаш тўғрисидаги қонун август ойида қабул қилинган ва шу ойнинг ўзида парламент томонидан маъқулланган. Куни кеча эса Ўзбекистон президенти  в.б., бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунда шу ҳақда батафсил маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят  кодексига киритилган янги 181-1 моддасига биноан, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида Тошкент вилоятида уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинган эди. Гуруҳ аъзолари молиявий пирамида принципи асосида ноқонуний валютага оид операциялар билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди. Ўн минлаб одамлар жиноий гуруҳ қурбонига айланди.

Ўзбекистоннинг маҳаллий — "Тошкент" телеканалида эса ушбу молиявий пирамидага асос солган, халқ орасида "Аҳмадбой" сифатида ном қозонган Аҳмаджон Турсунбоев ҳақида қисқа махсус репортаж намойиш этилган эди.

Репортажда Турсунбоев — Тошкент шаҳри Чиноз туманида жойлашган "Чиноз халол чорва" ҳамда "Чиноз авто Ҳамкор" корхоналари таъсисчиси эканлиги, Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келишгани айтиб ўтилди.

Энг қизиғи ва ҳайратланарлиси Аҳмадбой ўз "абонентларига" (у ўз мижозларини шундай атаган, таҳр.) пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган. (!) Бундан ташқари, томонлар келишувига мувофиқ, бирор кор-хол рўй берган тақдирда, пул берган инсоннинг яқинлари пуллар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлмаган.

Турсунбоев, йилига 40% устама ҳақи эвазига чет эл валютасини қарз бериш билан ҳам шуғулланган. Бу операцияларда иштирок этган одамлар сони бир неча ўн мингни ташкил қилади.

Аҳмадбойга пул берган одамлардан бири, репортажда, Турсунбоевга 8 миллион сўм топширганини, бу пуллар унга 10 ойдан сўнг 16 миллион сўм тарзида — ойига 1,6 миллион сўмдан — қайтарилиши ваъда қилингани ҳақида гапирди. Турсунбоевнинг молиявий ёрдамчиси интервьюда кунлик айланма 3-4 миллиард сўм ва 1 млн долларни ташкил қилгани ҳақида гапирди.

Аҳмад Турсунбоев - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой ҳаммадан узр сўради

Ойлик фоиз тўлови эвазига, аҳолидан нақд пуллардан ташқари, автомобиллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳам қабул қилинган. Ишчи дафтарларда битилган ёзувларни ҳисобга олмаганда, бу олди-бердиларнинг биронтаси расмий ҳужжатларда қайд этилмаган.

Аҳолидан олинган маблағларнинг бир қисмига чет элдан турли товарлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб келиниб, тадбиркорларга устама фоиз эвазига тарқатилган. Репортажда айтилишича, Турсунбоев бу пуллардан ўзи учун қимматбаҳо автомобиллар харид қилган, шоҳона бошпана қурган. Репортажда берилган хабарга кўра, ҳибсга олинган бу иш билан тўрт-беш йилдан бери шуғулланиб келган. Турсунбоев ва унинг яқинлари уйларида, шунингдек, "бой"га қарашли фирмаларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ашёвий далил сифатида 13,139 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0