Британия Афғонстонга 970 млн $ ёрдам пули ажратади

© AFP 2023 / Shah MaraiАрғимчоқ учаётган афғон болалари
Арғимчоқ учаётган афғон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу маблағ соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳимоя, аҳолини мамлакат ичида ҳаракатланишини йўлга қўйиш ҳамда яшаш ҳудудларини миналардан тозалаш учун ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Буюк Британия халқаро ривожланиш вазири Прити Пател айтишига қараганда, мамлакат Афғонистонда вазиятни барқарор  қилиш учун 2017-2020 йилларда 750 млн фунт (970 млн $) ёрдам пули ажратади.

“Охирги ўн йиллик давомида Британиянинг Афғонистонда бўлгани, ушбу мамлакатда хавфсизликни оширишга ёрдам берди ва мамлакатни қайтадан, Британия кўчаларига таҳдид қилиши мумкин бўлган террорчилар базасига  айланишини олдини олди. Биз афғонлар ҳаётини жиддий ўзгартирдик – миллиондар ортиқ болалар мактабларда ўқимоқда, соғлиқни сақлаш яхшиланмоқда, мамлакат ривожланмоқда. Лекин улкан таҳдидлар ҳалигача бор – айниқса “Толибон” томонидан тарқатилаётган хавфлар”, — деди Паттл Independent нашрига.

“Шунинг учун ҳам Британия 2017-2020 йилларда давлат бюджетидан Афғонистонда янадар барқарор ҳаёт яратиш, аҳоли турмуш шароитларини, айниқса аёллар ва қизлар ҳаётини яхшилаш учун — 750 миллион фунт стерлинг ажратади”,  — деди мансабдор аёл.

Пател айтишига кўра, ушбу маблағ соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳимоя, аҳолини мамлакат ичида ҳаракатланишини йўлга қўйиш ҳамда яшаш ҳудудларини миналардан тозалаш учун ишлатилади.

Янгиликлар лентаси
0