10:41 24 Январ 2018
Эфир
Дуо қилаётган аёллар. Архив сурат

Мусулмон дунёси ҳижрий янги йилни кутиб олмоқда

© Sputnik/ Вадим Брайдов
Жамият
Ҳавола олиш
77130

Бугун 2 октябр оқшоми Ҳижрий тақвимнинг 1438 йили кириб келади.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Бугун 2016 йилнинг 2 октябр куни Ҳижрий тақвимнинг 1438 йили кириб келади. Янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаррам ойидир.

Ислом дунёсида йил боши – Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган йили ҳисобланади. Грегориан тақвимига кўра у 7 асрнинг 622 йилига тўғри келади. Ушбу йил Ҳижра йили деб аталгани учун ислом тақвимининг номи ҳам Ҳижрий тақвим дейилади.

Россия Мусулмонлар Диний Бошқармаси айтишига кўра, Муҳаррам ойи бу – тавба қилиш ва намоз ўқиш вақтидир. Ҳар бир мусулмон ушбу ойни рўзада, намозда ва эзгу ишлар бажариб ўтказгани маъқулдир.

Ислом ўгитларига кўра, Муҳаррам ойи рўза тутиш учун Размазондан кейинги энг яхши ой ҳисобланар экан. Ушбу ой кириши билан мусулмонларга жанг қилиш, қон тўкиш, бирор кишига озор бериш мумкин эмас. Инсон йилнинг биринчи ойини қандай ўтказса, қолган 11 ой ҳам шундай ўтар экан.

Мусулмонлар, одатда янги йилни алоҳида тараддуд билан кутиб олишмайди, лекин янги ойнинг ўнинчи кунига тўғри келадиган Ашура байрамини кўтаринки руҳ билан қарши олишади. Ашура байрами – бу барча пайғамбарларни эсга олиш ҳамда Оллоҳ Таоллоҳ энг кўп ажойиботлар, жумладан Еру замин  ҳамда Осмону фалакни яратган кун ҳисобланади.

Ҳижрий тақвим Грегориан тақвимига қараганда 11-12 кун калтароқ, шунинг учун мусулмон янги йили ҳар йил ҳар хил кунларга тўғри келади. Масалан 2008-2010 йилларда янги йил декабр ойига тўғри келган эди.

Асосий мавзулар