10:26 24 Январ 2018
Эфир
Тошкентда йўллар қурилиши. Архив сурат

Тошкентда олдин беркитилган кўчалар қайта очилмоқда

nuz.uz
Жамият
Ҳавола олиш
510 0 0

Мустақиллик шоҳ кўчасининг Абдулла Қодирий ва 7-Сайрам тор кўчаси ва яна бир неча кўчалар билан кесишган чорраҳаларида ҳарақат қайта тикланмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкент ҳокимияти Мустақилллик шоҳ кўчаси билан кесишган бир неча кўчаларда автомобил ҳаракатини қайта тикламоқда, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" нашри.

Айни дамда, Ҳамид Олимжон майдони яқинидаги Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич олдида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Техника олдин беркитилган улаш йўлини тозаламоқда. У ишга тушганидан кейин Шаҳрисабз кўчасидан Олой бозори томон юраётган автомобилларнинг бир қисмини ўтказиш имконини беради.

 

Ундан ташқари, яқин орада Давлат Статистика қўмитаси олдидаги Мустақиллик ва 7-Сайрам тор кўчаси чорраҳаси  очилиши ҳам кутилмоқда.

Худи шундай ишлар  Мустақиллик кўчасининг Оққўрғон қўчаси билан кесишган жойида ҳам олиб борилмоқда. Бугун Ойбек ва Фидокор кўчалари чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойини қайта тиклаш ишлари ҳам бошланди.

Ушбу чорраҳаларнинг барчаси ўтган йили ёзда беркитилиб, аҳоли учун катта ноқулайликлар туғдираётган эди. Йўл хизмачилари айтишига қараганда яқин орада Мустақилллик шоҳ кўчаси билан кесишган бошқа йўллар ҳам очилиш эҳтимоли бор.

 

Асосий мавзулар