МСКда ЕҲҲТ лойиҳалар координатори билан учрашув бўлиб ўтди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишЕХҲТ парламент ассамблеяси
ЕХҲТ парламент ассамблеяси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Марказий сайлов комиссияси ва ЕХҲТнинг ҳамкорлиги самарали ривожланиб бораётганлиги қайд этилди

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалар координатори Жон Макгрегор билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази.

Хабарда билдирилишича, учрашувда М.Абдусаломов Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф қилди

Учрашувда Марказий сайлов комиссияси ва ЕХҲТнинг ҳамкорлиги самарали ривожланиб бораётганлиги қайд этилди. ЕХҲТ лойиҳалар координаторининг Тошкентдаги офиси “Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳа доирасида Ўзбекистонда сайлов амалиётини янада демократлаштиришнинг турли масалаларига бағишланган халқаро тадбирлар, анжуман ва семинарларни ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этди. Уларнинг ишида ЕХҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари, шу жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Испания, Франция, Дания, Буюк Британия сайлов амалиёти билан яқиндан танишиш, шу жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон реестрини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш имконига эга бўлишди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда парламент ва Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни юзасидан бир неча марта кузатув олиб борди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси шу йилнинг 11-14 октябр кунлари Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини юборишга қарор қилди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тарафларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0