05:45 22 Сентябр 2017
Эфир
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкентда "Ислом ота" жомеъ масжидининг очилиши муносабати билан эҳсон оши берилди

© Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
652 0 0

Маросим таклифномасида қайд этилишича, тадбир "Ислом ота" жомеъ масжиди янги биносининг очилиши шукронаси ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин деган умидда" ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкентдаги "Ислом ота" жомеъ масжиди янги биносининг очилиши муносабати билан 6 октябрь куни тонгда эҳсон оши берилди. Маросимдан фоторептораж Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

Маросим таклифномасида қайд этилишича, тадбир "Ислом ота" жомеъ масжиди янги биносининг очилиши шукронаси ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин деган умидда" ташкил этилган.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

"Ислом ота" жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси "Юртбошимизнинг кенжа қизлари Лола Каримова-Тиллаева ва куёвлари Тимур Тиллаев ҳомийлигида" буткул қайта қурилган.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг сўнгида бошланиб 9 ой давом этган. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Энди масжидда 560 киши намоз амалларини адо этиши мумкин.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

Масжиднинг асосий биноси баландлиги 22,1 метрни ташкил этувчи гумбаз, 36,65 метрлик катта минора ва ҳар бирининг баландлиги 10,82 метр бўлган тўртта кичик миноралардан иборат. Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қайта тиклаш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилдилар.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Масжид биносининг ички ва ташқи томонларидаги кўплаб нақшлар ҳам Марказий Осиё меъморчилик мактаби анъаналарига мансуб ҳолда яратилди. Масжид ичкарисида гумбаз ва деворларга муқаддас Қуръони Карим оятлари малакали ҳаттотлар томонидан ганч билан ишланиб ёзилган. Янги қурилган мажмуада кутубхона ва таҳорат хоналари ҳам барпо этилди.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди

Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди.

"Ислом ота" масжиди бундан кейин ҳам Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскан бўлиб қолишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Аллоҳнинг буюргани бўлади. Албатта, Аллоҳ барча нарсани Ўз илми билан ўраб олгандир. Ушбу масжидни қайта тиклаш ишларини бошлаган пайтимизда, бу табаррук даргоҳ отамнинг оламдан ўтганларидан озгина вақтдан сўнг қайта очилиб, унга раҳматли падари бузрукворимнинг номлари берилишини ҳаёлимизга ҳам келтирманган эдик", — деб ёзган эди ижтимоий тармоқда бу борада Лола Каримова-Тиллаева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни Тошкентда инсульт оқибатида вафот этган эди. Марҳум ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Асосий мавзулар