05:41 22 Сентябр 2017
Эфир
Президент Владимир Путин архив сурат

Мирзиёев Путинни туғилган куни билан биринчилардан бўлиб табриклади

© Sputnik/ Дмитрий Астахов
Жамият
Ҳавола олиш
530 0 0

Россия президенти туғилган кунини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлайди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Тожикистон раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинни биринчилардан бўлиб табрикладилар, деб хабар беради РИА Новости.

Бугун Россия раҳбари ўзининг 64 ёшини қарши олмоқда. Песков илгарироқ Путин туғилган кунини қариндошлари, яқинлари ва дўстлари даврасида нишонланишини билдирганди. Бу кунга президент ҳеч қандай оммавий тадбирларни режалаштирмаган.

"Биринчи навбатда, албатта, МДҲдаги интеграцион жараёндаги ҳамкасблар қўнғироқ қилиб қутлашди — булар Назарбоев, Ўзбекистондан Мирзиёев,  Алиев, Атамбаев, Раҳмонлардир. Улар биринчилардан бўлиб табрикладилар", — деди Песков.

Давлат раҳбарини Ғарбдан кимлар табриклагани ҳақидаги саволга жавоб бераркан Песков бу борада махсус ахборот тайёрланиши ва эълон қилинишини билдирди.

Қизиқ факт, бир неча йил илгари Владимир Путин Умар Ҳайём (форс файласуфи, Самарқанд ва Бухорода ўқиган ва яшаган) ижодига қизиқишини айтган ва кайфиятни кўтариш учун унинг шеърларини ўқишни маслаҳат берганди.

Асосий мавзулар