Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

© пресс-служба МЧС КРСел
Сел - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда "Ўзгидромет" маркази хабар бермоқда

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маркази хабар бермоқда.

"13—14 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор", дейилади марказ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ушбу ҳафтанинг 13 октябр кунидан бошлаб, кучли ёмғир ёғиб совуқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Об-ҳаво маълумотига кўра, пайшанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғиб, шамол тезлиги соатига 15-20 метр кучайиши кутилмоқда. 12-13 октябр кунлари вилоятларда ҳаво ҳарорати тунда 8-13 градус бўлиши кутилмоқда. 14-15 октябрда эса, ҳаво ҳарорати янада пасайиб, 5-10 градусни ташкил қилиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати шу кунларда 20 градус иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0