Тадбиркорларни ижтимоий хизматларга жалб қилиш ҳақида қонун қабул қилинди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишҚўқонлик отахонлар
Қўқонлик отахонлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун ижтимоий хизматлар соҳасини барча керакли хизмат еткизиб берувчилар билан таъминлаши керак.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси "Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисидаги" қонунни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳақида қонунда ягона норматив-ҳуқуқий актлар йўқ эди.

Янги қабул қилинган ҳужжат ижтимоий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини ва давлат органларининг ваколатларини белгилайди.

“Ушбу қонун Республикада ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тизимини белгилайди, хусусан, ушбу соҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан тадбиркорларнинг ҳам қатнашиш шаклини белгилайди”, — деди мажлис давомида Сенатнинг фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси Зайниддин Низомходжаев.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу қонун томонидан белгиланган ҳамкорлик, барча соҳаларда ижтимоий хизматлар еткизиб берувчиларнинг тўлиқ рўйхатини тузишда ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0