02:18 10 Декабр 2016
Эфир
Академик Пўлат Хабибуллаев

Ўзбекистонда академик Пўлат Ҳабибуллаев таваллудининг 80 йиллиги нишонланди

Фото из личного архива
Жамият
Ҳавола олиш
68 0 0

У Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медалига икки марта сазовор бўлган ягона олимдир

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида физика фани ривожига улкан ҳисса қўшган академик, давлат ва жамоат арбоби Пўлат Ҳабибуллаев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда иштирок этган олимнинг шогирдлари ва илмий соҳа вакиллари Пўлат Қирғизбоевич Ҳабибуллаев илмий мактаби физика фанининг турли йўналишларида оламшумул натижаларга эришганини эътироф этишди.

1936 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган Пўлат Ҳабибуллаев етук физик олим, кўплаб илмий мактаблар асосчисидир. Академикнинг ғоялари энергетика, кимё саноати, тиббиёт ва биотехнология йўналишларида кенг татбиқ этилган.

Ҳабибуллаев Тошкент давлат педагогика институти кафедра мудирлигидан Ўзбекистон Фанлар кадемияси президентлигигача бўлган йўлни босиб ўтган. Турли йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти ректори, Ўзбекистон ФА ядро физикаси институти директори лавозимларида ишлаган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон Олий кенгаши президумини бошқарган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Пўлат Ҳабибуллаев давлат  фан ва технология қўмитаси раиси ҳамда Ўзбекистон ФАда ўзи ташкил этган иссиқлик физикаси бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.

У фан, янги технологиялар ривожига қўшган ҳиссаси ва ихтирочилик фаолияти учун Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медалига икки марта (1985 ва 1996 йиллар) сазовор бўлган ягона олимдир. 1993 йилда олим Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонини олган.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392