02:18 10 Декабр 2016
Эфир
Самарқандда қор. Архив сурат

Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлиб қор ёғиши кутилмоқда

© Flickr/ Aleksandr Zykov
Жамият
Ҳавола олиш
91202

Республиканинг айрим вилоятларида душанба кунидан бошлаб ҳаво совий бошлайди ва ёмғир ёғади. 18 октябр куни эса, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё ва Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсининг айрим туманларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеомаркази Республиканинг барча вилоятида ҳаво ҳарорати кескин совишини ва 17-18 октябр кунлари айрим вилоятларда қор ёғиши мумкинлигини хабар қилди.

Вазирлик хабарига кўра, янги ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари Республиканинг барча вилоятларида ҳаво совиши, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

18 Октябр куни Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё, Тошкент влоятлари ва Фарғона водийсининг айрим туманларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзгидрометеомарказ  хабарига кўра, 17-18 октябр кунлари Республикада ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 градусга, тунда эса 5 —10 градусгача пасайиши мумкин.

19-20 октябр кунлар эса, кундузи 7-12 градус, тунда эса ҳаво ҳарорати 0 градусгача тушиши мумкин.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392