20:44 26 Апрел 2017
Эфир
Жениш Разаков. Архив сурат

Жениш Разаков: чегара муаммосини ҳал қилишда илк қадам қўйилди

Пресс-служба правительства / Сабыр Аильчиев
Жамият
Ҳавола олиш
62301

Сентябр ойининг бошидан бери Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати делимитация ва демаркация комиссиялари тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш ишларида илк қадам қўйилди, деди Sputnik мухбирига Қирғизистон бош вазир ўринбосари Жениш Разаков. 

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати делимитация ва демаркация комиссиялари 5-14 октябр кунлари умумий чегаранинг 55 бўлагида биргаликда дала текширувлари ўтказишди. Сентябр ойларида комиссиялар чегаранинг 23 бўлагини текширишган эди.

“Якунлар ҳақида гапиришга ҳали эрта, лекин томонлар биргаликда иш бошлаганиннинг ўзи – яхши хабар. Сентябр ойидан бери ишчи гуруҳларнинг тўрт учрашуви бўлиб ўтди. Асосийси – муаммони ечиш учун Ўзбекистон томонидан ҳам илк қадам қўйилди”, — деди Разаков.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларининг умумий узунлиги 1378 км ни ташкил қилади. Бугунги кунда унинг ¼ қисми — 58 бўлакда 324 км аниқ белгиланмаган. Бу доимий можаролар сабаби бўлиб қолмоқда.

 

Асосий мавзулар