02:19 10 Декабр 2016
Эфир
Тошкентда Халқаро бизнес-маркази. Архив сурат

Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

© Sputnik/ Алексей Никольский
Жамият
Ҳавола олиш
54 0 0

Ўзбекистон - Британия савдо ва саноат кенгашининг (ЎБССК) навбатдаги 23 сессияси Ўзбекистон ва Британия компаниялари учун музокаралар майдончасига айланиши керак.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Халқаро бизнес-марказида Ўзбекистон-Британия савдо ва саноатга кенгашининг навбатдаги 23 сессияси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Review.uz.

Мажлис Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва  савдо вазири Элёр Ғаниев ва Британия томонидан Барбара Хей бошчилигида бўлиб ўтади.

Мажлисда томонлар иккала мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни, Буюк Британия ва Ўзбекистон орасида савдо ва саноатни ривожлантириш чораларини, илм-фан ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишади.

Британия корхоналари Ўзбекистоннинг турли соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиш, маълумот алмашиш ҳамда келажак ҳамкорлик учун асос яратишлари мумкин.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Халқаро бизнес ассоциацияси вакиллари ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392