03:26 11 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистондаги ерлар архив сурат

Наманганда ерлар аукционда сотилди

© Flickr/ Stanislav Magay
Жамият
Ҳавола олиш
243 0 0

Аукцион савдолари катта қизиқиш уйғотди: 56 участкага 200дан ортиқ киши харидор бўлди

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Наманган вилоятида биринчилардан бўлиб савдо ва сервис, хизмати кўрсатиш объектларини қуриш учун мўлжалланган ерлар аукцион савдосига қўйилди, деб хабар беради Nuz.uz.

Аукцион савдолари катта қизиқиш уйғотди: Янгиқўрғон, Норин, Косонсой ва Уйчи туманлари ҳудудларидан таклиф этилган 56 участкага 200дан ортиқ киши харидор бўлди.

Аукцион иштирокчиси, уйчилик тадбиркор Дилором Келдиева ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аукциондаги бошланғич нархлар қониқарли бўлди. Ер участкалари ажратишнинг янги усули менга жуда ёқди", — деди у.

Тадбиркор аёл Жийдакапа қишлоғида ҳар бирининг майдони 500 квадрат метр бўлган иккита ер участкасига эга бўлди. Улардан бирида тез орада қурилиш материаллари ишлаб чиқарилувчи цех, иккинчисида аптека қуриш ишлари бошланади.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг Наманган филиали Поп ва Мингбулоқ туманлари ҳокимликлари билан навбатдаги савдоларни ўтказишга тайёрланмоқда.

Асосий мавзулар