08:51 25 Март 2017
Эфир
Тошкент мустақиллик майдони. Архив сурат

Давлат хизматчиларига Тошкентда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

© Flickr/ stefan_fotos
Жамият
Ҳавола олиш
82610

Ўзбекистон ҳукуматининг янги қарорига кўра, 60га яқин давлат бошқарув органлари, корхона ва муассаса раҳбарлари ўз ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш учун илтимоснома юбориш ҳуқуқига эга бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги  336 сонли қарорига биноан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш тартибига ўзгаришлар киритилди. Қарор матни lex.uz сайтида эълон қилинган.

Янги қарорда ўз ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида рўйхатга қўйиш учун илтимоснома бериш ҳуқуқига эга бўлган 60га яқин давлат бошқарув органлари, ташкилот ва муассасалар рўйхати келтирилган.

Улар орасида Президент Аппарати, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар маҳкамаси, Конституция суди, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, МХХ, Марказий банк, Вазирликлар ва Давлат қўмиталари, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимияти, миллий компаниялар ва бошқа давлат ташкилотлари киритилган.

Ундан ташқари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар ҳам доимий рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун улар Тошкент шаҳрида ўз хусусий уй-жойига эга бўлиши, уй-жойга эга бўлган шахснинг яқин қариндоши (эр-хоти, бола, балоғатга етмаган ака-укаси ёки қарамоғи остида бўлган шахс) бўлиши керак.  

Ундан ташқари давлат корхона ва муассасаларига таклиф қилинаётган олий малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари ҳам Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиши мумкин.

Асосий мавзулар