05:44 23 Феврал 2017
Эфир
Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг самолёти. Архив сурат

Ўзбекистон Ҳаво йўллари интернет орқали билет сотишни бошлади

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Жамият
Ҳавола олиш
14210

Онлайн брон қилиш тизими ҳозирча маҳаллий йўналишларда авиабилетлар сотишни бошлади. Чипталар ҳақини фақат Uzcard тўлов тизими орқали сўмда тўлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2016 йилнинг 18 октябридан бошлаб чипталарни интернет орқали сотиб олиш хизматини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания расмий сайти. 

Ҳозирча онлайн-тизим орқали Ўзбекистонда ичидаги йўналишларга чипталар сотиб олиш мумкин. Билетлар ҳақи UzCard банк карталари орқали сўмда қабул қилинади. Кейинроқ чипталарни Visa ва Mastercard орқали валютага сотиб олиш ҳам мумкин бўлади.

Билет сотиб олиш жараёни жуда оддий. Йўловчилар авиакомпания расмий саҳифаси www.uzairways.com га кириб керакли йўналиш, сана ва билет турини танлайдилар.  Чипталар сотиб олинганда йўловчиларга йўналиш квитанцияси берилади. Пул тўлангани ҳақида маълумот смс хабари орқали юборилади.

Интернет орқали билетлар сотиб олиш, энг кеч — парвоздан 3 соат олдин амалга оширилиши мумкин.