02:15 10 Декабр 2016
Эфир
Ислом давлати террорчилик уюшмаси байроғининг архив сурати

Ўзбекистонда террорчилар рўйхати тузилади

© Sputnik/ Andrey Stenin
Жамият
Ҳавола олиш
1131 0 0

Ўзбекистон ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларга, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка, моддий ресурсларга, молиявий ва бошқа хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг 30 сентябрдаги буйруғига асосан Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларга, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга, шунингдек, бевосита уларнинг топшириғи бўйича фаолият кўрсатаётган шахсларга, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка, моддий ресурсларга, молиявий ва бошқа хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади.

Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистоннинг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан тузилади.

Рўйхат тузилиб, тасдиқлангандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ички назорат қоидаларини ҳамкорликда тасдиқлаган тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда етказиб беради ва рўйхатни ўзининг веб-сайтида жойлаштиради.

Рўйхат иккита — халқаро ва миллий бўлимлардан иборат бўлади. Ўз навбатида, ҳар бир бўлим иккитадан — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар бобларига бўлинади. Боблар эса иккитадан қисмга — жисмоний шахслар ва юридик шахсларга бўлинади.

Рўйхатга БМТ Хавфсизлик Кенгаши қўмиталари томонидан тузилган ёхуд БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини инобатга олган ҳолда тузилган қидирувда, жумладан, халқаро қидирувда бўлган ва санкцион рўйхатга киритилган шахс ва ташкилотлар киритилади.

Эътиборлиси, ушбу рўйхат шаклланиб бўлгандан кейин департамент сайтида очиқ ҳолатда эълон қилинади.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392