18:12 24 Апрел 2017
Эфир
Тошкент

Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўтказилади

© Flickr/ stefan_fotos
Жамият
Ҳавола олиш
76 0 0

Ўтган 25 йил давомида мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. 20—21 октябр кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Uzbekistan Today.

Миллий матбуот марказида мазкур конференцияга бағишлаб ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов оммавий ахборот воситалари ходимларини халқаро конференциянинг мақсади, вазифалари ва дастури билан таништирди.

Брифингда Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари, миллий манфаатлар, ўзбек халқининг миллий менталитети ва анъаналаридан келиб чиқилган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларга риоя қилишни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш изчил йўлга қўйилганлиги эътироф этилди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига демократия, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти шаклланишининг асоси сифатида қаралади. Ўтган 25 йил давомида мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70дан ортиқ халқаро ҳужжатларни имзолаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида фаол иш олиб бормоқда.

Халқаро анжумандан мақсад Ўзбекистонда мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тўғрисида дунё жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш, мазкур йўналишдаги ишларни муҳокама этишдан иборатдир.

Асосий мавзулар