02:15 10 Декабр 2016
Эфир
МСКда йиғилиш архив сурат

МСКда журналистлар учун амалий семинар ўтказилди

© ЦИК Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (125)
38 0 0

Амалий семинар давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига сайловга тайёргарлик жараёнлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида сайлов кампаниясида иштирок этаётган журналистлар учун амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ҳамда округ сайлов комиссиялари матбуот марказлари ходимлари қатнашди.

Анжуманда кейинги йилларда сайловларни ўтказиш бўйича тўпланган тажриба, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда халқаро кузатувчилар тавсияларини инобатга олган ҳолда Президент сайлови бўйича қонунчилик қоидалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти янада такомиллаштирилганига эътибор қаратилди.

Амалий семинар давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига сайловга тайёргарлик жараёнлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, мамлакат миллий сайлов амалиёти тарихида биринчи бор Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланди.

Мазкур Дастур асосида аҳолининг кенг қатлами вакиллари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган йигит-қизлар, нуронийлар, имконияти чекланган фуқаролар, қамоқда сақлаш жойларида вақтинча сақланаётган шахслар ўртасида ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Анжуманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида фаол иштирок этаётганликлари алоҳида қайд этилди. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 36,8 фоизини аёллар ташкил этмоқда.

Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда сайлов комиссиялари ва журналистларнинг долзарб вазифалари, миллий сайлов тизими ҳамда бу борадаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайлов кампаниясини ёритишда журналистика жанрлари имкониятларидан, замонавий медиа технологиялардан самарали фойдаланиш, сайлов комиссиялари билан ҳамкорликни янада кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (125)

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392