05:16 20 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон хаво йуллари компанияси самолёти. архив сурат

Авиация хавфсизлиги қоидаларига ўзгаришлар киритилди

© Gennady Misko
Жамият
Ҳавола олиш
90 0 0

Авиация диспетчерлари узоқ вақт давомида бедорлик қилишини олдини олиш учун, улар учун махсус иш ва дам олиш жадвали тузилади.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Фуқаро авиациясининг ҳаводаги ҳаракатини таъминлаш қоидаларига” ўзгаришлар киритилди. 

Ушбу ўзгаришлар авиация диспетчерларининг дам олиш ва ишлаш жадвалига таалуқли бўлади.  

Узоқ вақт давомида бедорлик қилиш ва катта миқдорда ақлий меҳнат билан шуғулланиш натижасида авиадиспетчерлар толиқиши ва ушбу ҳолат парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, “Ўзаэронавигация” Маркази, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан келишган ҳолда, парвозларни бевосита бошқарадиган диспетчерлар учун махсус иш ва дам олиш жадвали ишлаб чиқади.

 

Асосий мавзулар