18:13 24 Апрел 2017
Эфир
Фатҳуллоҳ Гюлен архив сурат

ИҲТ Гюленнинг ташкилотини террорчилик ташкилоти деб эълон қилди

REUTERS/Greg Savoy/Reuters
Жамият
Ҳавола олиш
6501

Туркия ҳукумати Гюленни тўнтаришга уринишда алоқадорликда айблади

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) мухолифатчи имом Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO ташкилотини террорчилик ташкилоти деб эътироф этди, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти FETOни террорчилик ташкилоти деб эълон қилди", — деди Чавушоғлу Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. 246 фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, исён бостирилди.

Туркия ҳукумати Гюленни тўнтаришга уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишни сўради. Гюленнинг ўзи исённи қоралади ва ўзининг бунга алоқаси йўқлигини билдирди.

Асосий мавзулар