Москвада чет элликлар амалга оширган жиноятлар сони камаймоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосква полицияси Хован қабристонида
Москва полицияси Хован қабристонида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил бошидан буён Москвада 130 мингта жиноят рўйхатга олинган. Улардан фақат 6,4 минги чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилгани аниқланган.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Москвада чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони сезиларли даражада камайди, деб хабар қилди Москва ИИБнинг Жамоат тартибини сақлаш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олеся Алешина, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

"Ушбу йилнинг 9 ойида Москвада 130 мингдан ортиқ жиноат рўйхатга олинган. Улардан 6434 жиноят чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилгани аниқланган. У ўтган йилган қараганда 17% га кам", — деди Алешина.

МДҲ фуқаролари томонидан амалга оширилган жиноятлар сони ўтган йилнинг ушбу даврига қараганда 20,7% га камайди. Бундан қотилликлар — 7,7%га, ўғирликлар — 6%га, хонадон ўғирликлари сони — 8% камайган.

Алешина айтишига қараганда, Москвада амалга оширилган жиноятларнинг энг кўпи — 1234 таси, Ўзбекистон фуқаролари,  976 таси Тожикистон фуқаролари ва 636 таси Қирғизистон фуқаролари томонидан амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0