Божхона органлари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари қўлланилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБожхона ходими автобусни текширмоқда
Божхона ходими автобусни текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017-йилнинг 1-мартидан бошлаб божхона органларига тақдим қилинадиган товарнинг келиб чиқиш сертификати, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда "Ягона ойна" идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш белгиланди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларга бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

"Қўмитада "Божхона пости – ҳудудий божхона бошқармаси – Давлат божхона қўмитаси" ҳалқаси бўйича ахборотларни реал вақт миқёсида йиғиш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган бир қатор тизимлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда", — дейилади хабарда.

"Бугунги кунда божхона органлари фаолиятига 35 автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинган бўлиб, шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган, – дейди Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдусобир Саидов. – Тадбиркорлик субектларига божхона расмийлаштирувига доир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида қўмита веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 16 турдаги интерактив хизмат кўрсатилмоқда".

Тадбиркорлик фаолияти субектлари томонидан ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим қилиш интерактив хизматида тадбиркорлар шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни божхона постига электрон шаклда тақдим қилмоқда. 2015-йилда жами шартномаларнинг 99,9 фоизи ва уларга қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган.

АҚШнинг 100 долларлик валютаси. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда божхона ходимлари 70 минг долларнинг "учишига" чек қўйишди
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобил транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан олдиндан маълумот тақдим этиш интерактив хизматида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида божхона органларига 77 мингдан ортиқ маълумотлар олдиндан электрон тарзда тақдим этилган, бу чегарадан ўтган жами юк ташувчи автотранспорт воситаларининг 84,8 %ни ташкил этган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016-йил 5-октябрда имзолаган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармоннинг ижроси юзасидан божхона органлари зиммасига юкланган вазифа ва топшириқлар хусусида сўз юритилди.

Божхона назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Божхона назоратидан ўтиш вақти 4,7 баробар қисқарди
2017-йилнинг 1-мартидан бошлаб божхона органларига тақдим қилинадиган товарнинг келиб чиқиш сертификати, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган "Ягона ойна" идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш белгиланди.

Тадбирда бу йўналишда амалга оширилиши кутилаётган режа ва лойиҳалар юзасидан ахборотлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0