"Миллий тикланиш" Президентликка номзод ҳужжатларини тақдим этди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вакиллари жума куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Сарвар Отамуродов номзоди рўйхатга олиниши учун зарур ҳужжатларни тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодини қўллаб-қувватлаш учун керакли миқдордаги имзоларни тўплади ва Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Сарвар Отамуродов номзоди рўйхатга олиниши учун зарур ҳужжатларни тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази маълум қилди.

"Жума куни Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган тўрт партиядан бири "Миллий тикланиш" демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Сарвар Отамуродов номзоди рўйхатга олиниши учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этди", — деди МСК вакили.

Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, номзод рўйхатга олиниши учун сиёсий партия жами сайловчилар умумий сонининг 1 фоизи (214 минг 350 нафар сайловчи) имзоси қўйилган имзо варақаларини тақдим этиши керак. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 30 октябрда якунланади.

Жорий йилнинг 23 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатдан ўтган тўртта сиёсий партияга президентлик сайловида иштирок этиш учун рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан ташқари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров Президентликка номзод этиб тасдиқланишган.

Янгиликлар лентаси
0