Тошкентда "Олтин куз - 2016" модалар намойиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТомошабинлар моделларни суратга олмоқда
Томошабинлар моделларни суратга олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мода мухлисларини Mapping 3D технологияси асосидаги ажойиб шоу кутади.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. 10-12 ноябр кунлари Тошкентдаги Zarqaynar миллий санъат марказида мамлакатдаги йирик мода тадбирларидан бири Fashion Show "Олтин куз — 2016" модалар фестивали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 2016-2017 йилги мавсумига мўлжалланган замонавий либослар намойиш этилади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, мода мухлисларини Mapping 3D технологияси асосидаги ажойиб шоу кутади.

"Уч кун давомида Ўзбекистоннинг таниқли модельерлари, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган кутюрьелар ва ҳаваскор дизайнерларнинг коллекциялари намойиш этилади. Улардан 2016-2017 куз-қиш мавсуми учун мўлжалланган турли услубдаги либослар ўрин олади. Бу ерда болалар, аёллар, эркаклар, оқшом ва миллий либослари билан танишиш мумкин бўлади", — деди лойиҳа ташкилотчилари.

Ўзбекистон, МДҲ давлатларининг ўттиздан ортиқ дизайнерлари ушбу шоуда иштирок этишларини тасдиқлашди.

Ўзбекистон стенди - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Made in Uzbekistan бренди намойиш этилди

Fashion Show доирасида Ўзбекистон ва жаҳон мода саноатига бағишланган Fashion Ambassador онлайн журнали тақдимоти бўлиб ўтади. У "Йилнинг энг яхши дизайнери", "Йилнинг энг яхши бошловчи дизайнери", "Йилнинг энг яхши модели" ва "Йилнинг энг яхши мини-модели" номинацияларида ғолибларни аниқлаб беради.

Fashion Show давомида Zarqaynar миллий марказида парфюмерия маҳсулотлари намойиш этилади.

Тадбирда ўзбекистонлик дизайнерларнинг шоу-румлари ҳам очилади. Улар орасида Лобар Расулова, Муҳаммад Али, Камола Ботирова, Laroom модалар уйи, Guzal, Ra style, Narel, Gulim, Verоnika Samokhalova, Камола Аҳмедова, Jasmine, Garneto show, School Fashion Models, Arigato by DM ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкент ҳаваскор модельерлари ва тикувчилари ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган иккинчи кўргазмадир. Биринчи "Баҳор-ёз - 2016" шоуси шу йилнинг февралида бўлиб ўтганди. Икки кун давомида Лали, Лобар, Ателье "Арт-Анор", Гулюз Умарова, Бекзод Саидов ва бошқалардан иборат 23 дизайнер мавсум либосларини намойиш этишганди.

Янгиликлар лентаси
0