Рустам Азимов Хитойда Чжан Гаоли билан учрашди

© Синьхуа НовостиРустам Азимов ва Чжан Гаоли
Рустам Азимов ва Чжан Гаоли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратмоқда

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ХХР Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Хабарга кўра, Чжан Гаоли Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратаётганини қайд этди. Шу йилнинг июн ойида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли кечди, икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорликнинг ҳар томонлама муносабатлари ўрнатилди ҳамда "бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасида ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари борасида келишиб олинди.

Хитойнинг миллий байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Чжан Гаолининг айтишича, Хитой ва Ўзбекистон биргаликда давлат раҳбарларининг келишувларини амалга оширишлари, ривожланиш стратегиясини кучайтириш, юқори сифатли ишлаб чиқариш қувватлари, инфраструктура ва энергия захиралари объектларини қуриш, савдо ва инвестиция шароитларини янада такомиллаштириш йўналишларида ҳамкорликни кучайтириши ва икки давлат халқларининг манфаатлари йўлида иш олиб боришлари лозим.

Ўз навбатида Рустам Азимов Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорлигини билдирди.

Ўзбекистон Хитой билан ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кучайтиришни, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришни кўзда тутган, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0