Ўзбекистонда аҳоли тиббий хизмат учун қанча пул сарфлаши ўрганилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВакцинация
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқотда қатнашганлар тиббий хизматлар учун неча пул сарфлашлари ҳақида маълум қилишади

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ноябр ойидан бошлаб "Уй хўжаликларининг иқтисодий ҳолати" деб номланган тадқиқот бошланади. Бу ҳақда "Uzbekistan Today" хабар бермоқда. Мазкур тадқиқот аҳоли саломатлиги ҳолати борасида батафсил маълумот олиш имконини беради.

"Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида мамлакатда илк бор оилаларнинг тиббий хизматлар учун қанча миқдорда пул харажат қилишлари ҳамда қайси тиббий хизматлардан кўп фойдаланишларини ўрганиш мақсадида тадқиқот ўтказилади. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича чоралар кўриш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлашга хизмат қилади.

Тадқиқот Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида тузилган сўровнома асосида маҳаллалар аҳолиси орасида ўтказилади.

Тиббиёт ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади

Тадқиқот давомида уйдан энг яқин тиббиёт муассасигача бўлган масофа, оила қайси тиббий муассаса хизматларидан кўп фойдаланиши (қишлоқ врачлик пункти, касалхона, давлат ёки хусусий тиббиёт муассасаси) каби кўрсаткичларга эътибор қаратилади. Шунингдек, тадқиқот иштирокчилари оила аъзолари сўнгги вақтда неча бор шифокорга мурожаат қилишгани ёки касалхонага ётқизилгани ҳақидаги саволларга жавоб беришади. Бундан ташқари, тадқиқотда қатнашганлар тиббий хизматлар учун неча пул сарфлашлари ҳақида ҳам маълум қилишади.

Тадқиқот соғлиқни сақлаш тизимидаги энг оғриқли муаммоларни аниқлашга ёрдам беради ҳамда кенг тарқалган касалликлар профилактикаси ва уларни даволашда тиббий хизмат сифатини ошириш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатиб беради.

Янгиликлар лентаси
0