10:38 24 Январ 2018
Эфир
Самарқанддаги ёдгорлик

Ўзбек фильмларига машҳур актёр ва режиссёрлар жалб этилиши мумкин

Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
31001

Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилаётган бадиий ва видеофильмларнинг аксарияти хорижий давлатлар тарихи, ҳарбий ва сиёсий арбоблари ҳамда олимлари ҳақида

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон машҳур актёр ва режиссёрларни жалб этган ҳолда ўз тарихи ва бой маданий мероси ҳақидаги фильмларни суратга олишни молиялаштириши мумкин, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Миллий тикланиш" демократик партиясидан Президентликка номзод Сарвар Отамуратов ана шундай таклифни илгари сурди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон заминида яшаб ижод этган ва жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, буюк давлат арбоблари, ҳарбий саркардалар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган миллий кино асарлари деярли мавжуд эмас.

"Одамлар таъсирчан бадиий образлар орқали ифода этилган ва ўзбек халқининг ҳаққоний тарихи акс этган кино асарларини интиқлик билан кутмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилаётган бадиий ва видеофильмларнинг аксарияти хорижий давлатлар тарихи, ҳарбий ва сиёсий арбоблари ҳамда олимлари ҳақидадир", — деди Отамуратов.

Номзоднинг айтишича, бугунги кунда қатор хорижий давлатлар ўзларининг миллий қаҳрамонлари ҳақида, уларнинг гарчи замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва роли буюк бўлмаса-да, етук хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда кино асарлар тайёрлаб, уларни дунё оммасига таништирмоқдалар. Бундай тажриба миллий ғурур ва ифтихорни ошириб, миллатни бирлаштирадиган кучли тарғибот усули ҳисобланади.

"Биз Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини халқаро майдонда кенг миқёсда тарғиб этиш, ҳозирги Ўзбекистон заминида яшаб ижод этган ва жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, буюк давлат арбоблари, ҳарбий саркардалар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кино асарлар яратилишида ташаббус кўрсатишимиз керак. Бу ишларни молиялаштириш, шу жумладан, хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, таниқли режиссёр ва актёрлар иштирокида, уни бутун дунё жамоатчилигига етказишни муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз", — деб таъкидлади у.

Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Президентликка номзодлар тўрт нафарни ташкил этади. ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" Сарвар Отамуратов, "Адолат" Наримон Умаров номзодини илгари сурган. Ўзбекистон ХДП Ҳотамжон Кетмонов номзодини тасдиқлаган.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар